“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги ЎРҚ-578-сон Қонун эълон қилинди. У уч ой ўтгач кучга киради.
Norma’нинг ёзишича, моҳиятан ҳужжат ўзини “Электрон тўловлар тўғрисида”ги Қонуннинг жиддий кенгайтирилган ва тўлдирилган версияси сифатида намоён қилади. Шунингдек, унда тўлов тизими тушунчаси берилган, уларнинг турлари, иштирокчилари ва фаолият юритиш қоидалари ҳақида айтиб ўтилган, бироқ батафсил ва аниқ баён қилинган. Бир қатор жиҳатларига кўра, албатта, ҳужжатлар бир-биридан фарқ қилади. Масалан, тўлов тизимларининг янги таснифи жорий этилмоқда. Агар ҳозир улар банклараро, банкнинг ички ва чакана тўлов тизимларига бўлинса, янги қонун бўйича – муҳим ва бошқа тўлов тизимларига бўлинади.
Биринчисига МБ томонидан белгиланган мезонларга (бозор улуши ва тўловларнинг йиллик ҳажми) жавоб берадиган тизим киради, тўлов хизматлари бозорининг барқарор фаолият кўрсатиши бундай тизимнинг узлуксиз ишлашига боғлиқ, унинг ишидаги тўхталишлар (узилишлар) эса таваккалчиликларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Марказий банк муҳим тўлов тизими жумласига киритади, уларнинг операторларига эса анча жиддий талаблар қўйилади. Тўлов тизимида таваккалчиликларни бошқариш тизими ва ўзини ўзи баҳолаш тартиби тартибга солинган.
Тўлов хизматлари бозорига алоҳида боб бағишланган. Уларнинг турлари, етказиб берувчилар ва уларга қўйиладиган талаблар, тўлов хизматлари кўрсатиш тартиби, шу жумладан тегишли шартнома тузишнинг асосий шартлари ва механизми, тўлов ташкилотлари фаолиятини чеклаш ва тўлов агентлари ва субагентлар орқали ишлаш хусусиятлари белгиланган.
Ҳужжатда тўлов тизимлари ва тўлов хизматлари бозорини давлат томонидан тартибга солиш масаласига етарлича эътибор берилган. Регулятив дастакларнинг аксарияти Марказий банк қўлида жамланган. Хусусан, айнан МБ:
а) тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларига лицензия беради ва улар устав капиталининг энг кам миқдорини белгилайди;
б) назоратни амалга оширади – бир йилда кўпи билан 1 марта ўтказиш муддати 30 кундан ошмайдиган тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларини инспекция текширувларидан ўтказади (алоҳида масалалар бўйича ёки комплекс). Якунлари бўйича тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, текширилаётган субъект фаолияти тўғрисидаги умумий ахборотни, текширув жараёнида аниқланган қоидабузарликлар ҳақидаги ахборотни ўз ичига олган текширув далолатномасини тузади;

















