Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда ўзбекистонлик мигрант вафот этди
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги (Туркия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 31 октябрь куни оғир жароҳатлар билан «Çorlu Devlet Hastanesi» тиббиёт муассасасига жойлаштирилган Ўзбекистон фуқароси З.В. вафот этди.
Консуллик-ҳуқуқий масалалар ҳал қилинганидан ва зарур ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг ҳамюртимизнинг жасади дафн қилиш учун ватанга юборилди.
Марҳумнинг иш жойи «Yıldız Taşlama» фабрикасидаги авария ва хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик бўйича тергов давом этмоқда. Бош консулхона вазиятни назоратга олди.
Консуллик ҳуқуқий департаменти марҳумнинг яқинлари ва оиласига ҳамдардлик билдирган.
Туркия, Болгария ва Руминия ҳудудида бўлиб турган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига (тел.: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75) мурожаат қилишлари мумкин.
Мавзуга оид
10:52
Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишга 10 йил: мамлакатни ўзгартирган тун
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
18:32 / 09.07.2026