00:32 / 10.11.2019
2
20058

Борис Жонсон маҳаллий дўконда пол артди

Буюк Британияда бир неча ҳафтадан буён ёғингарчиликлар давом этмоқда. Минглаб уйларда яшовчилар эвакуация қилинди. Айрим шаҳарларда 24 соат ичида бир ойлик меъёрдаги ёғингарчилик кузатилди.

Британия бош вазири Борис Жонсон сув тошқинидан жабр кўрган Мэтлок шаҳрида бўлди ва маҳаллий дўконнинг полини артди. Бу ҳақда Sky News ёзмоқда.

Жонсон 8 ноябрь куни Дербишир графлигига ташриф буюрди. У фавқулодда хизматлар ходимларига миннатдорлик билдирди ва ҳукумат сув тошқинларидан ҳимоя қилиш учун 2,6 миллиард фунт стерлинг ажратганини маълум қилди.

Шундан сўнг Борис Жонсон табиий офат оқибатида бир аёл ҳалок бўлган маҳаллий дўконда бўлди. У кичик нутқ сўзлаганидан сўнг дўкон полини артди.
Буюк Британияда бир неча ҳафтадан буён ёғингарчиликлар давом этмоқда. Минглаб уйларда яшовчилар эвакуация қилинди. Айрим шаҳарларда 24 соат ичида бир ойлик меъёрдаги ёғингарчилик кузатилди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top