Lexus компанияси 22 ноябрда Хитойнинг Гуанчжоу шаҳридаги автосалонда ўзининг илк серияли электромобилини тақдим қилишни режалаштирмоқда. Бу модел Европа ва Хитой бозорлари учун яратилган бўлиб, у ҳақидаги бошқа тафсилотлар сир сақланмоқда.

Тахминларга кўра, гап шаҳарлар учун мўлжалланган ихчам машина ҳақида бориб, унга 2015 йилги Lexus LF-SA концепт-кари асос қилиб олинган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, электрокар UX-EV деб номланади ва бир қувватланишда 400-500 км йўл боса олади.

Шунингдек, Lexus’нинг илк электромобили Smart ва Mini Cooper SE электромобиллари билан рақобатчилик қилиши тахмин қилинмоқда.