Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк сўмнинг рамз тарзидаги график белгисини тасдиқлаш ҳуқуқига эга бўлди
Фото: KUN.UZ
Президент Шавкат Мирзиёев янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг пул тизими Ўзбекистон Республикасининг пул бирлигини, пул муомаласини ташкил этишни ва уни тартибга солишни ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги сўмдир. Бир сўм юз тийиндан иборат.
Сўм Ўзбекистон Республикасидаги ягона чекланмаган қонуний тўлов воситасидир.
Ўзбекистон Республикаси пул белгиларининг номинал қиймати Марказий банк томонидан белгиланади.
Сўмнинг рамз тарзидаги график белгиси Марказий банк томонидан тасдиқланади.
Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд пул муомаласини ташкил этади.
Сўм ва олтин ўртасида ёки бошқа қимматбаҳо металлар ўртасида нисбат белгиланмайди.
Марказий банк пул белгиларининг тайёрланишини, муомалага чиқарилмаган пул белгиларининг сақланишини, босма қолиплар ва бўёқларнинг сақланиши ҳамда йўқ қилинишини таъминлайди, нақд пулларни сақлаш, ташиш ва инкассо қилиш, шунингдек уларни йўқ қилиб юбориш қоидаларини белгилайди.
Мавзуга оид
10:50
Темирйўл ва метрода хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун жарималар белгиланди
17:19 / 05.02.2026
Ҳокимликка номзодлар коррупциянинг олдини олиш бўйича шахсий режасини тақдим этади
16:42 / 05.02.2026
Исломий банк фаолиятининг жорий этилишига оид қонун Сенатда маъқулланди
13:20 / 29.01.2026