Жаҳон | 14:24 / 12.11.2019
12510
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған: НАТО Туркияни терроризм билан яккама-якка қолдирди

У АҚШни яна бир бор суриялик курдларга 30 мингтадан ортиқ юк машинасида қурол етказиб беришда айблади.

Фото: AP Photo / Alik Keplicz

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған НАТО терроризмга қарши курашда Туркияга ёрдам бермаётганини айтди.

"НАТО мамлакатлари биз тарафга ўгирилиши биз учун жуда муҳим. Альянснинг 3-4 декабрь кунлари Лондонда бўлиб ўтадиган саммитига катта аҳамият қаратмоқдамиз. НАТО ўз иттифоқчисини терроризмга қарши курашда ёлғизлатиб қўйишини изоҳлашнинг иложи йўқ", - деди Эрдўған АҚШга учиб кетиши олдидан.

У АҚШни яна бир бор суриялик курдларга 30 мингтадан ортиқ юк машинасида қурол етказиб беришда айблади.

АҚШ ва Туркия 17 октябрь куни Анқаранинг Суриядаги ҳарбий операциясини 120 соатга тўхтатиб туришга ва курд жангариларининг буфер ҳудудидан олиб чиқиб кетилишига келишиб олганди. Кейинроқ Эрдўған АҚШ келишувни тўлиқ бажармаганини айтди.

Туркия президенти 12-13 ноябрь кунлари расмий ташриф билан АҚШда бўлади.

Мавзуга оид