Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда катаракта ташхиси қўйилган 103 ёшли момонинг кўзлари даволанди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Қашқадарё вилоятида шифокорлар ёрдами билан 103 ёшли Жумагул момонинг хиралашган кўзлари кўра бошлагани ҳақида хабар берди.
«Қашқадарё вилояти кўз касалликлари шифохонасига Чироқчи тумани Бешчашма маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 103 ёшли Жумагул момо Эшназарова кўзлари хиралашганидан шикоят қилиб мурожаат қилган эди.
Жумагул момо шифохонада тўлиқ текширувдан ўтказилиб, унга асоратли катаракта ташхиси қўйилди. Момо аввалига Головин–Сивцев жадвалида (кўз шифокорлари хонасида осиғлиқ турадиган турли катталикдаги ҳарфлар ва шакллардан иборат жадвал) бор-йўғи 2 қатор ҳарф кўра олар эди.
Олти кунлик амбулатор даволаш тадбирларидан сўнг момонинг кўзлари равшанлашиб, жадвалдаги 5 қатор ҳарфларни тўлиқ кўра бошлади», дейилади хабарда.
Шифокорларнинг қайд этишича, 103 ёшда бундай ҳолат ҳайратланарли ҳодиса ҳисобланади.
«Мутахассислар билан маслаҳатлашиб, келгусида шифохонамизга келтирилган замонавий факоэмульсификатор ускунаси ёрдамида момонинг кўзларига сунъий гавҳар қўйишни мўлжаллаяпмиз», – дейди шифокор Даврон Бердиев. – Ажабмас, момомиз яна чеварчилик билан шуғулланиб қолсалар...

«Ёшлигида Катта Фарғона каналини бунёд этишда иштирок этган Жумагул момо ҳали тетик ва бардам. Момо шифокорларга чин дилдан миннатдорлик билдириб, касб байрами билан табриклади», дейилади Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026