Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Қозоғистоннинг рақобатчисига айланяпти - ХВЖ
Фото: Getty Images
Халқаро валюта жамғармасининг фикрича, Ўзбекистоннинг хорижий инвестицияларга очилгани Марказий Осиёда «соғлом рақобат»ни келтириб чиқариши мумкин.
ХВЖнинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари департаменти директори ёрдамчиси Марк Хортоннинг сешанба куни Қозоғистон пойтахти Нур Султонда берган интервьюда маълум қилишича: «Ўзбекистон ижобий инвестициялар бўйича Қозоғистоннинг рақобатчисига айланади». Рақобат «иккала давлатни ҳам шаффофлик, ўз сиёсати ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш учун кўп ҳаракат қилишга мажбурлайди».
Ўзбекистоннинг бир неча йиллик изоляциядан кейин чет эл сармояларига очилгани Қозоғистоннинг Марказий Осиёнинг иқтисодий маркази мавқеига таҳдид солмоқда. Ўзбекистон аҳолиси 33 миллион кишини ташкил этади, бу Қозоғистон аҳолисидан бир ярим баравар кўп, аммо, ХВЖ маълумотларига кўра, мамлакат иқтисодиёти уч баравар камдир.
Хортоннинг сўзларига кўра, Ўзбекистон расмийларига ХВЖнинг сиёсий маслаҳатлари ва техник ёрдами керак, мамлакат қисқа муддатда жуда мураккаб ва кенг кўламли ислоҳотларни бошлади.
Хортоннинг сўзларига кўра, Ўзбекистон катта бозорга эга ва иқтисодиёти ҳар томонлама ривожланган, айниқса саноат сектори салоҳиятли, шунинг учун у ҳар жиҳатдан Қозоғистон билан рақобатлашишга мажбур бўлмайди. Мамлакат Қозоғистоннинг хорижий сармояларни жалб қилиш борасидаги тажрибасидан фойдаланиш йўлларини излаши керак ҳамда ҳар икки давлат ҳамкорлик ва ўзаро сармоялар учун очиқ бўлиши лозим, дея қўшимча қилди у.
Қозоғистон Иқтисодиёт вазирлигининг маълумотларига кўра, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 2016 йилдаги 1,5 миллиард доллардан 2018 йилда 2,5 миллиард долларгача ошган.
Мавзуга оид
07:34 / 30.01.2026
Илмга инвестиция: энг тез ўсган мамлакатлар рўйхати
12:07 / 27.01.2026
2025 йилда хорижий инвестиция ва кредитлар 33,5 млрд долларга етди
11:33 / 27.01.2026
Ўзбекистон дипломатларига экспорт ва инвестиция бўйича янги вазифалар юкланди
15:49 / 23.01.2026