Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Санкт-Петербургда Ўзбекистонда қидирувда бўлган аёл туғруқ вақтида қўлга олинди
Фото: Piter.tv
Санкт-Петербургнинг 16-сонли туғруқхонасида Ўзбекистонда қидирувда бўлган 27 ёшли ўзбекистонлик аёл қўлга олинди. Аниқланишича, Ҳусния исмли ушбу аёл фирибгарлик учун федерал қидирувда бўлган. Бу ҳақда “Журналистские расследования” агентлиги хабар берди.
Аёл ҳомиладор бўлган ва тўлғоқ тутганда туғруқхонага тез тиббий ёрдам машинасида келтирилган. Аёл туққунигача шифокорлар йўриқномага амал қилган ҳолда унинг миграция ҳисобига қўйилишини маълум қилишган.
Ана шу вақтда аёл Ўзбекистонда қидирувда бўлгани аниқланган. Аёл катта миқдордаги фирибгарлик содир этишда гумон қилинган. Ўзбекистон Жиноят кодексида бундай жиноят учун 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш кўзда тутилган. Бироқ хабарда таъкидланишича, агар аёл зарарни тўлиқ қоплаб берса, озодликка чиқарилиши мумкин.
Айни вақтда фирибгар аёлнинг қўлга олингани ҳақида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар қилинган.
Мавзуга оид
11:48 / 16.04.2026
Ўзбекистонда аҳоли сони бўйича янги маълумот эълон қилинди
09:56 / 16.04.2026
Ўзбекистонда молиявий жарималар бўйича янги тартиб жорий этилади
20:03 / 05.04.2026
Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг 2 миллион рубл иш ҳақи ундириб берилди
08:52 / 02.04.2026