Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат баёноти: номуси топталган қашқадарёлик аёл масаласи назоратда
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида бир гуруҳ фуқаролар томонидан 26 ёшли аёл зўрлангани хабар берилганди.
Ушбу воқеа оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Бу мавзуда турли фикрлар янграмоқда.
Олий Мажлис Сенатининг ахборот хизмати хабарига кўра, аёл ўз оиласини боқиш истагида умумий овқатланиш жойларидан бирида официант бўлиб ишлаган ва уйига қайтаётган вақтда нияти бузуқ шахслар томонидан таҳқирланган.
“Ачинарлиси, кўнгилсиз воқеага учраган бу аёлнинг тунда кўчада юргани ёки ахлоқий юриш-туриши мазкур мудҳиш жиноят содир этилишига асосий сабаблардан бири сифатида кўрсатилмоқда.
Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси бу ҳолатни фақат ана шу омил билан боғлаш нотўғри эканлигини таъкидлайди. Унутмаслигимиз лозим, мамлакатимиз Конституцияси ва қонунларида ҳар бир фуқаро хоҳ тун, хоҳ кундуз бўлсин, кўчада юриши тақиқланмаган, шунингдек ҳеч ким бировнинг ахлоқсизлигини рўкач қилиб, уни ўзбошимча жазолашга ҳаққи йўқ”, - дейилади Сенат хабарида.
Қайд этилишича, масалага бундай тор маънода ёндашиш юртимизда тунда юриш зўравонлик қурбони бўлишга сабаб бўлади деган мутлақо нотўғри қарашларнинг шаклланишига, натижада мамлакатимизда ўрнатилган қонун устуворлиги ҳақида янглиш фикр пайдо бўлишига олиб келади.
“Хулоса битта – аёл кишининг эркинлигига тажовуз қилинган ва жиноят содир этган шахслар қонун олдида жавоб бериши муқаррар.
Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ва Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ушбу жиноят иши бўйича мутасадди идоралар томонидан зарур чоралар кўрилишини кузатиб боради”, - дейилган Сенат маълумотида.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026