17:57 / 15.11.2019
3
26836

ДТМ тест тўпламларини чоп этди – ундаги баъзи саволлар кейинги йил имтиҳонда тушиши мумкин

Шу йил август ойида ОТМларга кириш имтиҳонларида фойдаланилган тестлар асосида барча фанлардан тест тўпламлари нашр этилди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, ушбу тест тўпламларидаги саволларнинг айримларидан кейинги йилги имтиҳонларда ҳам фойдаланилиши эҳтимоли йўқ эмас.

«Саралаш давомида компьютер танлаб олган қайсидир саволлар кейинги йилги кириш имтиҳонларида қайтарилиши ҳам мумкин», – дейди Давлат тест маркази матбуот котиби Орзиқул Бобоев.

ДТМ бўлим бошлиғи Жамбул Юсуповнинг сўзларига кўра, тўпламдан фойдаланувчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида онлайн хизмат ташкил қилиш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

«Тўпламлар орқасида жавоблар варақалари ҳам чоп этилган бўлиб, хоҳловчилар тест саволларини ишлаши ва натижасини ДТМ сайти орқали билиб олиши мумкин. Бу қулайликдан фойдаланиш қўлланмаси яқинда сайтимизда чоп этилади», – деди Юсупов 15 ноябрь куни матбуот анжуманида.

Қўшимча қилинишича, тўпламлар орқали жамоатчилик саволлар билан танишиш имконига эга бўлади, ўз навбатида ДТМ ҳам улар орқали омманинг фикрини билиб боради.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top