Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳатлашув учрашуви 29 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов маълум қилди.
Бугун 15 ноябрь куни Тошкентда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтмоқда. Вазирлар, хусусан, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳатлашув учрашувига тайёргарликнинг боришини муҳокама қилади.
"Ҳурматли ҳамкасблар! Учрашувимиз арафасида экспертлар Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 29 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган маслаҳатлашув учрашувига сермаҳсул тайёргарлик кўришди", - деди Комилов.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳатлашув учрашуви 2018 йил мартда Қозоғистон пойтахтида ўтказилганди.

















