2018 йилда меҳнат мигрантлари Ўзбекистонга 5 млрд доллардан кўпроқ пул жўнатишди
Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари 2018 йилда Ўзбекистонга 5 млрд доллардан кўпроқ пул жўнатишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддинов маълум қилди.
Муҳиддиновнинг таъкидлашича, ҳозирда Ўзбекистоннинг 2,6 млн фуқароси хорижда бўлиб, улар ҳисобига 2018 йилда 5,1 млрд доллар олинган. Ўзбекистонда ишга жойлашиш илтимоси билан мурожаат қиладиган фуқаролар йилига 700 минг кишини ташкил қилади.
Республиканинг меҳнатга лаёқатли аҳолисининг 80 фоиздан кўпроғи хусусий ва нодавлат секторларида ишлайди. Шунингдек, 2020 йилда ишсизлик нафақаси миқдорини 2 мартадан кўпроққа ошириш ва ойига 644 минг сўмгача етказиш режалаштирилган. Ҳозирда ушбу нафақа миқдори 223 минг сўмни ташкил қилади.
“Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида 25 миллион одамни қамраб олсак, улар орасидаги ишсиз одамлар сони 1, 3 млнни ташкил қилади. Ишсизларнинг аксарияти Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида яшайди”, деб маълум қилган Муҳиддинов.
Мутахассис 25 млн киши деганда, кўринишича, меҳнатга лаёқатли ёшдаги фуқароларни назарда тутган, чунки ҳозирда Ўзбекистоннинг умумий аҳолиси 33,7 млн кишини ташкил қилади.
Мавзуга оид
16:33
Ўзбек аёлларини ҳақоратлаган туркиялик стендапчи: унга қарши Истанбул прокуратурасига ариза топширилган
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024