Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтди
Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бўлажак Маслаҳат учрашувига тайёргарлик доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғиз Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Абдулазиз Комилов, Мухтар Тлеуберди, Чингиз Айдарберков, Сирожиддин Муҳриддин ва Рашид Мередов минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини ва олий даражадаги учрашувга тайёргарлик жараёнини муҳокама қилдилар.
Йиғилишда таъкидланганидек, ҳозирги пайтда давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси сабаб Марказий Осиёда бутунлай янги дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ишонч муҳити шаклланди.
Вазирлар савдо айланмасининг юқори суръатларда ўсганини, транспорт-коммуникация тизимларини ривожлантириш бўйича ишларнинг фаоллашганини, минтақа мамлакатларини боғлайдиган янги ерусти ва ҳаво йўналишлари очилганини мамнуният билан қайд этдилар.
29 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви кун тартиби кўриб чиқилди. Кун тартибига савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик, транспорт инфратузилмаси, илмий-техник ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалалари киритилиши режалаштирилмоқда.
Вазирлар саммитнинг якуний ҳужжати лойиҳаси ва бошқа режалаштирилаётган қарорларни ҳам муҳокама қилдилар, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
16:34 / 08.11.2024