Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бензин ишлаб чиқариш камайди
Фото: ТАСС
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2019 йилнинг январь-октябрь ойларида республикада автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайди.
Қайд этилишича, 2018 йилнинг шу даврида 966,8 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 839,5 минг тонна.
Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам пасайиш кузатилди. 2018 йилда 900,1 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 839,2 минг тонна.
Шу билан бирга, Ўзбекистон 2019 йил январь-октябрь ойларида нефть қазиб олишни 2018 йилнинг шу даврига нисбатан (624,3 минг тонна) қисқартирди - 584,1 минг тоннагача.
2019 йил январь-октябрь ойларида табиий газ қазиб олиш қарийб 49,3 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан кам (49,8 миллиард куб метр).
2019 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 1,73 миллион тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан кам (1,77 миллион тонна).
Мавзуга оид
09:04
Россия бензин экспортини июл охиригача тўхтатди
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
14:51 / 31.03.2026
Тошкентдаги барча автомобилларга йил охиригача эко-стикер берилади
09:40 / 31.03.2026