Жамият | 11:30 / 20.11.2019
27355
1 дақиқада ўқилади

«Ўзгидромет» Қамчиқ довони бўйича огоҳлантириш билан чиқди

2019 йил 21-25 ноябрь кунлари А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмида қор ёғади.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, довонда вақти-вақти билан кучли қор ёғиши, туман тушиб, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши кутиляпти.

Шунингдек, маълумотда айтилишича, шамол тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, йўлда қор уюмлари, яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин.

«Туман тушиб, кўринувчанлик 50 метргача пасаяди, шамол секундига 17-22 м/с тезликда эсади. 21-23 ноябрда ҳарорат 3-5 даража совуққача, 24-25 ноябрда 8-13 даража совуққача пасаяди. Йўлда қор уюмлари, музламалар ҳосил бўлади», дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистон ҳудудига 21-24 ноябрда Волгабўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди марказий туманлари (Москва вилояти) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келиши ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид