«105-рўйхат»: фуқаролиги бекор қилиниши мумкин бўлган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси фуқаролиги бекор қилиниши мумкин бўлган ўзбекистонликлар рўйхатини эълон қилди.
«Рўйхатда кўрсатилган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини бекор қилиш масаласи амалдаги қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилмоқда», - дея айтиб ўтилган маълумотда.
«105-рўйхат» 1210 кишини ўз ичига олади. Ушбу рўйхатда Россия, Беларусь, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда туғилган шахслар бор.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролиги тўғрисида»ги қонунга мувофиқ қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги йўқотилиши мумкин:
1) шахс чет давлатда ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизмати идораларига, полицияга, адлия идораларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа идораларига ишга кирганлиги натижасида;
2) агар чет элда доимий яшовчи шахс уч йил ичида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган бўлса;
3) агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ёлғонлиги шак-шубҳасиз маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар тақдим этиш натижасида олинган бўлса;
4) агар шахс чет давлат фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса;
5) агар шахс чет давлатнинг фуқаролигини олган бўлса.
Чет давлатнинг фуқаролигини қабул қилган шахс ушбу факт ҳақида ўттиз кун ичида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органларига ёки чет элдаги консуллик муассасаларига хабар бериши шарт.
Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони чиққан кундан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги йўқотилади.
Мавзуга оид
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
20:50 / 26.09.2024
Рус тилини билмайдиган мигрантларга фуқаролик берилмайди – Россия ИИВ
21:44 / 03.09.2024
Россияда Марказий Осиё давлатлари вакилларига фуқаролик беришни тўхтатиш таклиф этилди
13:25 / 22.08.2024