15:41 / 21.11.2019
0
12644

SpaceX тажриба ракетаси синов вақтида портлаб кетди

Фото: NASASpaceFlight

SpaceX компаниясининг Starship Mk1 космик кемаси тажриба прототипи Техас штатидаги Бока Чика полигонида синов вақтида портлаб кетди. Бу ҳақда NASAspaceflight хабар берди.

SpaceX компаниясининг билдиришича, "ушбу синовдан мақсад тизимдаги босимни максимал даражада кўтариш бўлган, шу боис бу кутилмаган ҳолат бўлмаган".

Илон Маск компанияси декабрда Starship тажриба ракетасининг синов парвозини амалга оширишни режалаштирган.

Маск Starship кўп марталик космик ракетаси лойиҳасини 2017 йилда намойиш этганди. Ракета ер яқинидаги қуйи орбитага 150 тоннагача юк олиб чиқиши мўлжалланган.  

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top