Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕТТБ Ўзбекистондаги супермаркетлар тармоғига 40 млн долларгача сармоя киритади
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) korzinka.uz супермаркетлар тармоғи («Anglesey Food» МЧЖ ХК) акциядорлик капиталига тўғридан-тўғри хорижий сармоялар шаклида 40 миллион долларгача киритиши маълум бўлди. Бу ҳақда тармоқнинг расмий сайтида маълум қилинди.
Сармоя тармоқнинг айни пайтдаги мавжуд 50 та супермаркетини 2025 йилга келиб 140 тагача етказиш, шунингдек, амалиёт самарадорлиги ва корпоратив бошқарув стандартларини халқаро стандартлар даражасига кўтаришга йўналтирилади.
Мазкур маблағлар Ўзбекистонда замонавий чакана савдо соҳасини тараққий эттиришга катта туртки беради. Тармоқни кенгайтириш ва амалиёт ҳамда молия кўрсаткичларини яхшилаш билан бирга лойиҳа атроф-муҳитга ижобий таъсир кўрсатиш, ижтимоий кўрсаткичларни яхшилаш, компанияда саломатлик ва меҳнат муҳофазаси йўналишларида қабул қилинган ички тартиб ва амалиётларни барқарорлаштиришга хизмат қилади.
Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи барча зарурий жараёнлар, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари аудити (МҲХС), экологик ва ижтимоий экспертизадан ўтган. Мазкур экспертиза ЕТТБ ва миллий қонунчиликнинг юқори стандартларига кўра компаниянинг атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш, хавфсизликка таъсири бошқарув тизимининг талабларига мувофиқлигини тасдиқлади.
Банк билан ҳамкорлик нафақат сармоялар, балки ЕТТБ таъсисчиларининг махсус жамғармаси томонидан молиялаштириладиган бир қатор муҳим техник кооперация лойиҳалари билан бирга юритилади.
Ўтказилган экспертизалар натижасида «Молиявий ҳисобот ва бошқарувни такомиллаштириш дастури», «Таъминот занжирида рискларни баҳолаш», «Корпоратив бошқарув бўйича ҳаракатлар режаси» ва бошқа кўплаб муҳим ҳужжатлар ишлаб чиқилди.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) 1991 йилда ташкил топган. Банкнинг асосий вазифаси очиқ бозор иқтисодиётига ўтиш, шунингдек, хусусий ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга ёрдам берадиган лойиҳаларга сармоя киритиш орқали Марказий ва Шарқий Европада янги даврни қуришдан иборат.
Мавзуга оид
09:14 / 20.06.2026
ЕТТБ кўмагида темирйўл ҳаракатини бошқариш тизими янгиланади
17:52 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев ЕТТБ билан кенг кўламли шерикликнинг устувор йўналишларини белгилади
10:31 / 05.06.2026
ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда 6,5 фоизга ўсишини прогноз қилди
10:05 / 11.02.2026