АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистон Республикаси президентининг давлат органлари ва оммавий ахборот воситалари ҳамкорлиги тўғрисидаги баёнотига муносабат билдирди.

Давлат департаменти Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 22 ноябрь куни видеоселектор йиғилиши чоғида давлат идоралари ва оммавий ахборот воситалари муносабати тўғрисидаги баёнотига изоҳ билан чиқди.

 Шавкат Мирзиёев қишлоқлар ва шаҳарларда аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида раҳбарлар нафақат ўзининг шаънини, балки давлат идорасининг обрўсини ҳам сақлашга масъул эканини унутмаслиги кераклигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, раҳбар шахс ҳар қандай тўсиқ ва қийинчиликларга, кескин ва долзарб муаммоларга дуч келмасин, вазиятдан оғир-босиқлик ва вазминлик билан чиқиб, фақат қонунга асосланган тўғри қарор қабул қилиши шартлиги айтилди.

 АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллс ўзининг «Твиттер»даги саҳифасида шундай баёнот берди:

«Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларига нисбатан таҳдидларни қоралаётгани ва ОАВ эркинлигига содиқлигини яна бир бор таъкидлаганидан хурсандман. Журналистлар ва блогерларнинг хавфсиз бўлиши ҳамда эркин ишлашини таъминлаш демократия ва очиқликнинг янада ўсишига туртки беради».

Эслатиб ўтамиз, президент раҳбарлар ва ОАВ мулоқоти масаласига бағишланган чиқишида шундай деди: