Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада фуқаро ўз уйида 1,1 килограмм гиёҳвандлик воситасини сақлаган
Фарғоналик фуқаро уйида 1,1 кг. гиёҳвандлик воситасини сақлаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 12 ноябрь куни соат 12:45да Фарғона вилоят Қува туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида 34 ёшли муқаддам судланган К.М. ўзининг яшаш хонадонида қонунга хилоф равишда гиёҳвандлик воситаси сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида уйнинг ётоқхонасидаги газ печи ёнида полиэтилен пакетга солинган яшил рангли, ўткир ҳидли ўсимликсимон модда борлиги аниқланиб, тегишли тартибда холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.
Суд-кимёвий экспертиза хулосасига кўра, полиэтилен пакетга ўралган ҳолда К.М.нинг уйидан олинган модда 1,100 грамм оғирликдаги «марихуана» гиёҳвандлик воситаси эканлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан К.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди (ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда тайёрлаш, эгаллаш сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган ва гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Мавзуга оид
17:31 / 12.06.2026
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
20:09 / 11.06.2026
Жиноят кодексига аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар боби киритилади
23:36 / 29.04.2026