Республика ЙҲХББ раҳбари ўзгарди
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.

Олим Саидов
Полковник Олим Чориқулович Саидов Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У бу лавозимда узоқ йиллар давомида ишлаб келган Холматжон Ахматович Сайдалиев ўрнини эгаллади. Олим Саидов 2018 йил октябридан буён Юнусобод туман ИИБ бошлиғи эди. У 2017 йил сентябридан 2018 йил октябригача Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари ва ва Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам ишлаган.
Полковник Улуғбек Тошпўлатович Муҳамедов Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Шу вақтга қадар президент администрациясида ишлаб келган Улуғбек Муҳамадиев бу лавозимда узоқ йиллар ишлаган полковник Бадриддин Усманович Шорихсиевни алмаштирди.

Бундан аввалроқ Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича собиқ ўринбосари генерал-майор Азизбек Исроилович Икромов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Ички ишлар вазирининг яна бир ўринбосари ва ППХ раҳбари ўзгарган.
Эслатиб ўтамиз, 22 ноябрь куни Ички ишлар вазирининг жамоатчилик тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Муҳиддин Жўраев ва ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони генерал майор Дмитрий Пан лавозимидан озод этилгани маълум қилинган эди. 23 ноябрь куни Бош прокуратура генерал майор Дмитрий Панга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва унга нисбатан Тошкент ҳарбий судининг ажримига асосан эҳтиёт чораси сифатида «қамоққа олиш» қўлланилгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Фарғонадаги хусусий клиникага бурун операцияси учун борган департамент ходими вафот этди
Жамият | 19:27
-
«Telegram ҳеч қачон шахсий хабарларни ошкор қилмаган» – Дуров Франция парламенти қарорини олқишлади
Жаҳон | 19:22
-
Тошкентда икки фуқарони Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилган чет эл фуқароси ушланди
Ўзбекистон | 19:11
-
Airbus водородда учадиган «яшил» самолётини тақдим этишни кечиктирди
Жаҳон | 19:09
Мавзуга оид

20:00 / 20.07.2024
Чексиз қоидабузарлик ҳуқуқи, синовдаги Seagull ва тестдан йиқилган “ДТМ” — ҳафта дайжести

10:54 / 18.07.2024
Олим Саидов ЙҲХХ раҳбарлигидан кетди

10:43 / 29.01.2024
Транспорт вазири ва қатор масъулларга ҳайфсан берилди

17:23 / 28.07.2023