Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ Канададаги фожиада ўзбекистонликлар ҳалок бўлганини тасдиқлади
Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги элчихонаси енгил моторли шахсий самолёт қулаши натижасида асли ўзбекистонлик Отабек Облоқулов ва Бобомурод Набиев, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (жами етти киши) ҳалок бўлганлиги ҳақидаги хабарларни тасдиқлади.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, воқеа 27 ноябрь куни Канаданинг Онтарио провинциясида юз берган.
Олинган маълумотларга кўра, самолёт Отабек Облоқулов томонидан бошқарилган, у турмуш ўртоғи ва уч нафар фарзанди, шунингдек, бошқа қариндошлари билан бирга дам олиш кунларини ўтказиш учун Торонто шаҳридан Кингстон шаҳрига йўл олган. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт қулашининг сабаби ноқулай об-ҳаво бўлиши мумкин.
Элчихона томонидан кўрилган шошилинч чоралар, жумладан, Кинстон шаҳри полицияси билан олиб борилган музокаралар натижасида барча қурбонларнинг шахси аниқланган.
Элчихона консуллик ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш чораларини кўраётгани айтилади.
Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ва мамлакатнинг Вашингтон шаҳридаги элчихонаси марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган ва АҚШ (Алабама, Арканзас, Колорадо, Делавэр, Вашингтон, Флорида, Жоржиа, Кентукки, Луизиана, Мэриланд, Миссисипи, Шимолий Каролина, Оклаҳома, Жанубий Каролина, Теннесси, Техас, Виржиния), Куба, Канада, Бразилия ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатнинг Вашингтон шаҳридаги элчихонасига +1-202-887 -53-00, +1-202-251-82-98 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган.
Аввалроқ, Канадада бортида ўзбекистонликлар бўлган самолёт қулагани, уларнинг барчаси ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
07:43 / 13.06.2026
Канада ЖЧ тарихидаги илк очкосини қўлга киритди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
14:14 / 12.06.2026
Канада ҳам болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
22:32 / 09.06.2026