Жамият | 15:22 / 04.12.2019
49649
2 дақиқада ўқилади

Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида портлаш содир бўлди. 8 киши касалхонага ётқизилди

Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин юз берди.

Бугун, 4 декабрь куни соат тахминан 14:00ларда Андижон вилояти Андижон шаҳрининг 2-кичик даҳасида жойлашган 7-сонли кўп қаватли уйларнинг бирида қўлбола усулда тайёрланган газни тортиш мосламасида юзага келган чақнаш натижасида ёнғин содир бўлган, ёнғиндан уйнинг 4 та хонадони зарар кўрган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълумотларига кўра, ҳодиса содир бўлган жойда 8 нафар фуқаро касалхонага мурожаат қилган, қурбонлар йўқ.

«Ҳурматли фуқаролар! Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, Сиздан, хонадонингиз ва бошқа биноларда фақат давлат стандартларига жавоб берадиган ускуналардан фойдаланишни ва газ анжомларида газ сизиб чиқиш ҳолатлари бор ёки йўқлигига эътиборли бўлишингизни ҳамда улардан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз», - дейилади Тергов департаменти маълумотида.

Андижон ФВБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ҳам ёнғин бўйича маълумот берди.

Маълумотга кўра, вилоят Ёнғин хавфсизлиги бошқармасига 4 декабрь соат 14:13да  ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар берилган. Воқеа жойига 4та жанговар экипаж етиб борган. Табиий газни сўриб олувчи мосламасидаги электр чақнаши содир бўлган 7-кўпқаватли уйнинг 38-квартирасидаги ёнғин ўчирилиб, 8та хонадонда яшовчилар қутқарилган.

Ҳодиса оқибатида 37, 38 ва 39-кўпқаватли уйларнинг ажратиб турувчи девор ора ёпмалари, тўсиқлар чақнаш зарби туфайли шикастланган, деразалар қулаб тушган. Ёнғин соат 14:46да бартараф қилинган.

Чақнаш ва ўт кетиши оқибатида 7-кўпқаватли уйда яшовчи аҳоли орасида куйган, тан жароҳати олган ва жабр кўрганлар йўқ. 6 кишига тиббий ёрдам кўрсатилган.   

 

Мавзуга оид