Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хориждан чет эл валютасида тўланган давлат божлари миллий валютага қайта ҳисобланади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 26 ноябрда ўтказилган мажлисида янги таҳрирдаги “Давлат божи тўғрисида”ги қонун лойиҳаси концептуал жиҳатдан биринчи ўқишда маъқулланган эди.
Айни пайтда парламент қуйи палатасининг барча қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи, Давлат бюджети бошқармаси ходимлари билан биргаликда ишчи гуруҳларда мазкур қонун лойиҳаси кенг муҳокамада моддама-модда кўриб чиқилмоқда, дейилади Қонунчилик палатаси сайтида.
Янги таҳрирдаги “Солиқ кодекси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси доирасида бир вақтнинг ўзида амалдаги Солиқ кодексидан чиқарилган ҳолда янгиланган “Давлат божи тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилиш жараёнида норматив-ҳуқуқий базани соддалаштириш, тўлаш, ҳисобга олиш, қайтариш тартиблари ҳамда давлат божи ставкасини белгилаш тартиблари ўрнатилмоқда.
Қонун лойиҳаси иловасида давлат божлари билан бирга патент божлари ва тўлови ҳам тасдиқланиши кўзда тутилган. Бироқ, қонун лойиҳаси тўғридан-тўғри таъсирга эга эканини эътиборга олган ҳолда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда давлат божини тўлаш, қайтариш ва тўловдан озод этиш механизмларини тартибга солиш зарурати туғилмоқда.
Шу сабабли, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддасига асосан, айрим қонуности ҳужжатларида давлат божлари ставкаси АҚШ долларида белгиланган бўлиб, ушбу қонун лойиҳасида уларни базавий ҳисоблаш миқдорига ўтказиш тартиби кўзда тутилган.
Хориждан чет эл валютасида тўланган давлат божларини миллий валютага қайта ҳисобланиб, бюджетга йўналтириш имкониятини яратиш масалаларини ҳам қонун лойиҳасида қайта кўриб чиқилмоқда.
Бундан ташқари, хорижда яшаётган шахсларга қулайлик яратиш мақсадида ундирилиши юклатилган вазирликлар ва идоралар веб-сайтларида АҚШ долларида тасдиқланган давлат божлари ставкаларини эркин валютадаги қийматини доимий равишда расмий жойлаштиришни таклиф этилмоқда.
Мавзуга оид
23:10 / 25.05.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 12 баробар оширилиши кутилмоқда
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
08:28 / 30.03.2026
Ўзбекистонда 15 турдаги маҳсулот учун хомашёга импорт божлари бекор қилинади
12:00 / 24.03.2026