Тўқаев Украина бўйича баёнот берди. Қозоғистон воситачи бўлишга тайёр
Германияга ташрифи чоғида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Украина тўғрисида баёнот берди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар қилмоқда.
Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таъкидлашича, Украина шарқидаги вазиятга ечим топиш «Норманд шаклида» амалга оширилиши керак. Шунингдек, давлат раҳбарининг қайд этишича, Қозоғистон воситачи бўлишга ва муаммони ҳал қилиш учун майдонча тақдим этишга тайёр турибди.
«Биринчи президентимиз ўзининг яхши ниятларини билдирди ва Қозоғистон ҳудудида воситачилик қилиш бўйича таклифлар билан чиқди. Аммо, албатта, бизнинг фикрча, Украина муаммолари, биринчи навбатда, «Норманд шаклида» ҳал қилиниши керак.
Маълумки, 9 декабрь куни норманд тўртлигининг учрашуви Парижда бўлиб ўтади. Биз муваффақият тилаймиз, сабаби Украина билан бизни дўстлик ва ҳамкорлик ришталари боғлаган. Биз Украина халқига жуда яхши муносабатдамиз ҳамда бу халқ осойишта ва фаровон ҳаётга лойиқ, деб ҳисоблаймиз», - деди Қосим-Жомарт Тўқаев Ангела Меркел билан ОАВ вакиллари учун қўшма матбуот анжуманида.
Аввалроқ, Германиянинг Deutsche Welle нашрига берган интервьюсида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев «Қримда рўй берган воқеаларни» аннекция (босиб олиш) деб ҳисобламаслигини айтганди. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон доимо «Россия раҳбариятининг оқиллигига» ишонган.
Шундан сўнг, Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Екатерина Зеленко расмий баёнот берди. Унда айтилишича, Украина президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қрим Россия томонидан босиб олинганини рад этгани муносабати билан Қозоғистонга намойишкорона дипломатик ҳаракат (демарш) билан чиқади.
«Қозоғистон президенти бундай баёнотларни ҳар икки томон аъзо бўлган ташкилот - ЕХҲТ вазирлар учрашуви арафасида бергани жуда афсусланарли. Ҳелсинки якуний актига кўра, ЕХҲТнинг асосий принципларидан бири бу - давлатлар суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш», - дейилади баёнотда. Шу муносабат билан билдирилишича, «тегишли намойишкорона дипломатик ҳаракат Қозоғистон томонига етказилади».
Мавзуга оид
18:32
Le Monde: Европа мамлакатлари яна Украинага қўшин юбориш эҳтимолини муҳокама қилмоқда
17:43
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида юзлаб юк машиналари тўпланиб қолди
15:46
Россия МВ 30 дан ортиқ Украина дрони йўқ қилинганини билдирди
13:17