Жаҳон | 18:20 / 07.12.2019
5529
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко Беларусь тенг шароитлардаги интеграцияни хоҳлаётганини айтди

Фото: Zuma/ТАСС

Беларусь Россиядан интеграция доирасида имтиёз эмас, тенг шароитларни сўрамоқда, деди мамлакат президенти Александр Лукашенко Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда.

"Биз шартномамиз боришини таҳлил қилиш учунгина келдик ва ҳеч нарса сўрамаймиз, ҳеч нарсани талаб қилмаймиз, биз аллақачон келишиб бўлганмиз. Одамлар ва хўжалик субъектлари яшаш ва ишлаш учун тенг шароитларга эга бўлиши керак. Тенг шароитлар – бошқа ҳеч нарсани кераги йўқ", - деди Беларусь президенти.

"Биз айримлар гапираётганидек, арзон газ, арзон нефть сўрамаймиз. Газни 200 доллардан сотиб олишга ҳам, бир баррель нефтни 63 доллардан сотиб олмасликка ҳам тайёрмиз, асосийси, шароитлар бўлсин", - деди у.

Беларусь ва Россия 8 декабрь куни иттифоқ давлати тузилганлигининг 20 йиллигини нишонлайди. Айни пайтда икки давлат президентлари Сочида иттифоқчилик муносабатларига бағишланган музокаралар ўтказмоқда. 

Мавзуга оид