Вазирлар Маҳкамаси томонидан онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар қабул қилинди.
Norma’нинг ёзишича, пойтахтда ҳисоб-китоблар ҳақидаги маълумотларни солиқ органларига реал вақт режимида етказилишини таъминлайдиган онлайн-НКМ жорий этиш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилган эди. Савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасида фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари ихтиёрий равишда тажрибада иштирок этдилар.
Нақд тушумга эга тадбиркорларни онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказиш графиги тасдиқланди. Унда белгиланган муддатлар келгунига қадар ихтиёрий тартибда, муддат келгач эса мажбурий тартибда ўтиш амалга оширилади. Биринчилардан бўлиб алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ўтадилар. Улар учун 2020 йил 1 январдан онлайн-НКМдан фойдаланиш мажбурий бўлади. Олис, бориш қийин бўлган аҳоли пунктларидаги тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно, улар учун алоҳида график тасдиқланади.
Қабул қилинган ҳужжат билан 4 та низом тасдиқланди, уларда қуйидагилар тартибга солинган:
• аҳоли билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда қўлланилиши рухсат этилган онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизимидан фойдаланиш тартиби. «Онлайн-НКМ», «виртуал касса», «фискал модуль» тушунчаларига аниқ таъриф берилган;
• онлайн-НКМ, виртуал касса ва фискал модулга қўйиладиган техник талаблар;
• виртуал касса, онлайн-НКМ ва фискал модулларга техник хизмат кўрсатиш марказлари давлат реестрини юритиш тартиби, шунингдек уларга қўйиладиган алоҳида талаблар;
• онлайн-НКМ ва виртуал кассалар давлат реестрини юритиш механизми.
Онлайн-НКМга ўтиш: техник хизмат кўрсатиш марказини танлаш – қурилмани сотиб олиш – рўйхатдан ўтказиш – фойдаланиш
Республика ҳудудида фақат Давлат реестрига киритилган онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан фойдаланилиши мумкин.
ДСҚ томонидан ишлаб чиқилган виртуал касса дастурий маҳсулотининг асосий қисми (базаси) фойдаланувчига текинга берилади. Ушбу база ёрдамида қуйидагилар амалга оширилади:
















