Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парламент сайловларини кузатиб бориш учун 168 нафар халқаро кузатувчи аккредитациядан ўтказилди
2019 йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларнинг депутатлари сайловида қатнашиш учун шу пайтгача Марказий сайлов комиссияси (МСК) томонидан 168 нафар халқаро кузатувчи аккредитациядан ўтказилган. Бу ҳақда 10 декабрь куни Халқаро матбуот марказида бўлиб ўтган МСКнинг навбатдаги мажлисида маълум қилинди.

«Бугунги кунгача Марказий сайлов комиссияси томонидан 168 нафар халқаро кузатувчи аккредитациядан ўтказилди. Ҳозирда Ўзбекистонда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги кузатувчилари миссиялари ўз фаолиятини амалга оширмоқда. Шунингдек, , ЕХҲТ парламентлараро ассамблеяси сайловларга ўз кузатувчиларини юборишини тасдиқлаган. «Ўзбекистон Республикаси сайловларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисида»ги низомга мувофиқ Ташқи ишлар вазирлиги томонидан киритилган навбатдаги тақдимномада ШҲТ кузатувчилари миссиясининг 18 нафарининг ҳужжатлари тақдим қилинди. Мазкур кузатувчиларнинг 7 нафари ШҲТ котибиятининг, 7 нафари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия федерациялари марказий сайлов комиссияларининг, 2 нафари Покистон ва Хитой ташқи ишлар вазирлиги ва 2 нафари РФ парламенти вакилларидир. Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчиларни аккредитациядан ўтказиш бўйича жараёнлар давом этмоқда», дея МСКнинг доимий асосда ишловчи аъзоси Гулноза Раҳимованинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мажлисда комиссия аъзолари ШҲТ кузатувчилари миссиясининг 18 нафар аъзосини халқаро кузатувчи сифатида рўйхатга олиш бўйича қарор қабул қилди.
Тадбирда 12 нафар маҳаллий ва хорижий журналистлар, жумладан, «Uzlife» нодавлат ахборот агентлиги, Ҳиндистоннинг «Outlook» журнали, Индонезиянинг «Metro TV» телеканали, Малайзиянинг «TV Alhijrah» давлат телеканали, Қатарнинг «Al Jazeera» телеканали журналистлари аккредациядан ўтказилгани маълум қилинди. МСК аъзоси Ферузахон Аҳмедованинг билдиришича, ҳозирги кунга қадар 267 нафар маҳаллий, 125 нафар хорижий ОАВ вакиллари рўйхатга олинган.
Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Маҳмуд Истамовга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларнинг депутатлари сайловида 54та давлатдан 350 нафар, халқаро ташкилотлардан 300га яқин, жами 600дан кўпроқ халқаро кузатувчилар иштирок этиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
18:38 / 17.02.2026
Қирғизистонда Конституциявий суд навбатдаги президентлик сайлови санасига аниқлик киритди
11:58 / 12.02.2026
Зеленский сайловлар ҳақидаги хабарларни инкор қилди
19:02 / 11.02.2026
АҚШ Киевдан баҳорда президентлик сайловлари ва референдум ўтказишни талаб қилмоқда
16:06 / 09.02.2026