Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги The Boston Consulting Group халқаро компанияси билан биргаликда Ўзбекистон тадбиркорлари орасида сўров ўтказмоқда.
Сўровнинг мақсади республика ҳудудларининг инвестиция муҳитини янада яхшилаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш, хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни кенгайтириш, ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашдир.
Сўров натижалари таҳлил қилиниб, ҳудудлардаги бизнес-муҳитни яхшилаш учун фойдаланилади. Сўров аноним тарзда ўтказилади.
Сўровномани қуйидаги ҳавола орқали тўлдириш мумкин.















