Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик мигрант АҚШга кир ювиш машинаси ичида киришга уринди
АҚШ чегара хизмати ходимлари Қўшма Штатлар ҳудудига ноқонуний йўллар билан киришга уринган 11 нафар хитойликни қўлга олди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Қайд этилишича, чегарачилар Мексикадан Калифорния штатидаги Сан-Диего шаҳрига кириб келаётган юк машинасини тўхтатган. Унинг ичида 11 нафар хитойлик мигрант бўлиб, улар турли уй жиҳозлари, жумладан, кир ювиш машинаси, сандиқ, жавон ичига яширинган бўлган.

АҚШ божхона-чегара хизмати маълумотига кўра, мигрантларнинг ҳеч бирига шикаст етмаган. Уларнинг барчаси қўлга олинган.
Юк машинаси ҳайдовчиси 42 ёшли АҚШ фуқароси бўлиб, у ҳибсга олинган.
Мавзуга оид
10:20
АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди. Эронда 3 киши ҳалок бўлди
18:43 / 08.07.2026
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
18:19 / 08.07.2026
АҚШда тор хонада бир неча йил сақланган 16 бола топилди
15:08 / 08.07.2026