Ўзбекистон | 13:31 / 12.12.2019
7831
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг қатор шаҳарларида Қонунчилик палатаси сайловига муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди

Бугун, 2019 йил 12 декабрь куни, Россиянинг бир неча шаҳрида 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловига муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди.

Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги бош консулхонаси берган маълумотга кўра, биринчи бўлиб овоз беришга Жанубий Урал давлат университетида таҳсил оладиган Ўзбекистон фуқаролари келди.

Ўзбекистоннинг Владивосток (Россия) шаҳридаги бош консулхонаси берган маълумотга кўра, Амур области Свободни тумани «Renaissance Heavy Industries» компаниясининг вақтинча вахта шаҳарчасида маҳаллий вақт билан соат 12:00да 600дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари ўз сайлов ҳуқуқларидан фойдаланди.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, Бош консулхона ҳузурида 14-сайлов участкаси тузилиб, у Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 144-Дўмбиробод сайлов округига бириктирилди.

Муддатидан олдин овоз бериш жараёни 18 декабрь соат 18:00га қадар ўтказилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид