Атамбоев махсус хизмат ходимини ўлдиришда айбланмоқда
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевга 7 августда Қўй-Тош қишлоғида уни қўлга олиш чоғида миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг "Альфа" махсус бўлинмаси ходимини ўлдириш айблови қўйилди. Бу ҳақда Атамбоевнинг адвокати Замир Жоошев маълум қилди.
"Атамбоев "Альфа" махсус бўлинмаси командири ўринбосари Усенбек Ниязбековни ўлдиришда гумонланаётгани тўғрисида хабарнома топширилди. Тергов маълумотларига кўра, Ниязбеков Драгунов снайпер винтовкаси билан ўлдирилган, аммо аввалроқ ИИВ у АК-47 автомати билан ўлдирилганини билдирганди. Тергов органлари бир-бирига зид маълумотлар бермоқда", - деди Жоошев.
Адвокатнинг сўзларига кўра, "Альфа" ходимлари Қўй-Тошда "хавфсизлик қўмитасининг жиноий буйруғи"ни бажаришган. Унинг айтишича, гумонланувчини терговга олиб бориш учун вазифаси бутунлай бошқа бўлган махсус бўлинма иштирокида махсус операция ўтказилиши керак эмас.
Атамбоевни қўлга олиш бўйича амалиёт унинг Бишкекдан 20 км узоқликда жойлашган Қўй-Тош қишлоғидаги уйида 7-8 август кунлари ўтказилган. Куч тузилмалари ходимлари ва собиқ президент тарафдорлари ўртасида юз берган тўқнашувлар вақтида 136 киши жабрланган, бир махсус жангчи ҳалок бўлган. Ўшандаги воқеалар Атамбоевнинг куч тузилмаларига таслим бўлиши билан якун топган.
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024