Жаҳон | 09:50 / 13.12.2019
34039
2 дақиқада ўқилади

Энг кучли ҳарбий авиацияга эга давлатлар маълум қилинди 

Фото: flightglobal.com

Flight International нуфузли британ нашри дунёнинг энг кучли ҳарбий-ҳаво кучларига эга давлатлар рейтинги келтирилган World Air Forces 2020 тадқиқоти натижалари билан бўлишди.

Унга кўра, рейтингда АҚШ етакчилик қилмоқда. Ҳозирда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари (ҲҲК) 13300 та жанговар самолётга эга. Бу эса дунёдаги жами ҳарбий парвоз қурилмаларининг 25 фоизини ташкил қилади. АҚШнинг F-16 қирувчи самолёти эса бошқа давлатлар ҲҲКда энг кенг тарқалган самолёт (2280 та) ҳисобланади.     

2-ўринни Россия эгаллаган. Унинг ҳарбий-ҳаво флоти 4163 та жанговар самолётга эга (дунёдаги жами жанговар парвоз қурилмаларининг 8 фоизи). Россия ўз қирувчи самолётлари ва вертолётларининг хорижда кенг тарқалгани бўйича ҳам 2-ўринда туради. Турли давлатлар қуролланишида 1067 та Су-27/30 самолётлари ва 2 865 та Ми-8/17 вертолётлари бор.

Кейинги ўринларни Хитой (3-ўрин, 3210 та самолёт), Ҳиндистон (2123 та), Жанубий Корея (1649 та) ва Япония (1561 та) эгаллаган.

Аввалроқ энг кучли ҳарбий флотга эга давлатлар рейтинги эълон қилинганди.

Мавзуга оид