Ўзбекистон | 00:26 / 13.12.2019
6679
1 дақиқада ўқилади

Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманлардаги боғ ва токзорлар тўлиқ хатловдан ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»га қарори имзоланди.

Қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та туманнинг барчасидаги мавжуд боғ ва токзорларни тўлиқ хатловдан ўтказади.

Хатлов натижаларига кўра самарасиз боғ ва токзорларни янгилаш юзасидан ҳар бир туман кесимида манзилли рўйхатлар шакллантирилади ва тасдиқланади, бунда 2020 йил давомида яроқсиз боғ ва токзорларни, 2021-2025 йилларда эса кам ҳосилли, эскирган ва самарасиз боғ ва токзорларни янгилаш назарда тутилади;

Янги боғ ва токзорларни барпо этишда улар олдиндан аниқ мева-сабзавот кластерига ёки қишлоқ хўжалиги бирлашмасига бириктирилиши, иқтисодий жиҳатдан самарадорлигини назарда тутган ҳолда амалга оширилиши таъминланади.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид