Бугун, 13 декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида «Касалликларни ташхислаш ва даволашда замонавий ҳамда инновацион усулларни қўллаш» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Юсупалиев онкологик ва гематологик касалликлар бўйича келгуси йилда дори-дармон учун ажратилган маблағ миқдори оширилиши ҳақида маълумот берди.
«Онкология, гематология ва онокогематология жуда оғриқли мавзу. Ҳозирги кунга қадар дори дармон билан таъминлаш 25 фоиз атрофида бўлган ва бу жуда кам.
Шу боис бу соҳаларга қаратилган махсус қарор тайёрланяпти. Унга кўра, шу пайтгача ажратилган 14 млрд сўм ўрнига махсус жамғарма тузилиб, 100 млрд сўмгача ажратиш, яъни пул миқдорини 8 баравар ошириш режалаштирилган. Бу режаларимиз амалга ошса, дорилар таъминоти 85 фоизгача етади», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.















