Танзила Норбоева: Муаммоларни сенаторлар кўтариб чиқиши керак эмасмиди?
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати йигирма бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
Кун тартибидан 17 та масала ўрин олган. Сенаторлар “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”, “Давлат божи тўғрисида”, “Инвестиция ва инвестиция фаолияти тўғрисида”, “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги жами 11 та қонун ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг давлат органлари ва ташкилотларнинг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида ва Навоий вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботини кўриб чиқадилар.
Ялпи мажлисни очишдаги кириш нутқида Танзила Норбоева Сенат фаолиятига оид статистик маълумотларни келтирди.
“2010–2014 йилларда Сенат томонидан жами 140 та қонун маъқулланган бўлса, 2015 йилдан бугунги кунгача 220 дан зиёд қонун кўриб чиқилди. Эътиборли томони шундаки, бу қонунларнинг 186 таси сўнгги 3 йилда маъқулланган. Бу кейинги йилларда мамлакатимизда ислоҳотларнинг нақадар шиддатли кечаётганидан дарак беради”, - деди Сенат раиси.
Танзила Норбоева қонунлар ижросини таъминлашда парламент сўровлари катта самара бераётганини таъкидлади:
“Сўровларимизда кўтарилган масалаларнинг барчаси юзасидан Ҳукумат томонидан тизимли чоралар белгилангани бу йўналишдаги ишларни янада фаоллаштириш лозимлигини англатади. Бундан ташқари, сенаторлар томонидан ҳудудлардаги долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан давлат органларининг мансабдор шахсларига 700 дан зиёд сўров, 4 мингга яқин мурожаат юборилганини ҳам айтиб ўтиш этиш керак”.
Сенат раиси айрим сенаторлар фаолиятини ҳам танқид остига олди.
“Сенат фаолиятидаги ҳудудий манфаатлар устуворлигидан келиб чиқиб, вилоят, туман ва шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари унинг доимий диққат марказида бўлиши керак. Бироқ, афсуски, айрим сенаторлар ўзлари сайланган ҳудуд муаммоларини Сенат минбарига олиб чиқишда деярли ташаббус кўрсатмадилар. Ҳолбуки, биргина вилоят ҳокимларининг ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилиш жараёнида ҳудудларни ривожлантириш борасида қанчадан қанча вазифалар, муаммолар турганига ишонч ҳосил қилдик. Бу муаммоларни сенаторларимиз кўтариб чиқишлари керак эмасмиди?” - дея Сенат раисининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
12:30 / 06.11.2024
АҚШда Трампнинг республикачилари Сенатда кўпчилик ўринни қўлга киритди
20:31 / 27.10.2024
Танзила Норбоева набираси билан бирга сайловда овоз берди
16:50 / 25.10.2024
Сенат раиси ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашди
16:33 / 25.10.2024