15 декабрь куни Атланта шаҳрида (Жоржия штати) Ўзбекистон Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда муддатидан олдин овоз бериш бўлиб ўтди.
Овоз беришда мамлакатимизнинг 70 га яқин фуқаролари иштирок этдилар.
Шу куннинг ўзида Канаданинг Торонто шаҳрида муддатидан олдин овоз бериш ўтказилди. Унда 110 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари овоз бердилар. Баъзи сайловчилар Канаданинг узоқ ҳудудлари, жумладан Алберта (3,7 минг км), Онтарио (950 км), Квебекдан (540 км) муддатидан олдин овоз бериш учун етиб келдилар.
Ҳамюртимиз Нодира Йўлдошева сўзларига кўра, у ва унинг оиласи 13 йилдан ортиқ Канадада истиқомат қилмоқда ва биринчи марта Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси бундай кенг кўламли сиёсий тадбирни ташкил этди.
Ўзбекистон фуқароси Ксения Цойнинг таъкидлашича, у овоз бериш мақсадида Оттавадан келган. Ўз ватанида бўлаётган воқеалар унинг учун жуда муҳимдир.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарорига мувофиқ, АҚШ ҳудудида 150-Шайхонтоҳур сайлов округига бириктирилган мамлакатимизнинг Вашингтон шаҳридаги элчихонасида 12-сонли ва Нью-Йорк шаҳридаги бош консулхонасида 33-сонли сайлов участкалари ташкил этилган.















