Жаҳон | 15:45 / 16.12.2019
39929
1 дақиқада ўқилади

Энг кучли давлатлар рейтинги эълон қилинди

Фото: REUTERS

U.S.News журнали «жаҳоннинг энг кучли мамлакатлари» рейтингини эълон қилди. Унда биринчи ўринни АҚШ эгаллади. 

Иккинчи ўринга Россия, учинчи ўринга Хитой жойлашди.

Рейтингни тузишда ЯИМ, аҳоли сони, аҳоли жон бошига ЯИМ кўрсаткичи, янгиликларда кўп тилга олиниши, глобал иқтисодий масалалардаги иштироки каби кўрсаткичлар ҳисобга олинган.

Аналитикларнинг фикрича, «агар кучли давлат бирор ваъда берса, жаҳон ҳамжамиятидагиларнинг айримлари у ваъдаси бажаришига ишонишади».

U.S.News Словакия, Словения ва Болтиқбўйи мамлакатларини 2019 йилда энг кам таъсирга эга бўлган давлатлар деб топди.

Мавзуга оид