Ўзбекистон | 17:35 / 17.12.2019
27655
3 дақиқада ўқилади

«Тошшаҳартрансхизмат» бошқаруви раиси лавозимидан озод этилди

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 16 декабрдаги қарори билан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқарувида ўзгариш юз берди.

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, «Тошшаҳартрансхизмат» бошқаруви раиси вазифасида ишлаб келган Моҳир Валиев лавозимидан озод этилди. 

Моҳир Валиев

Маълумотда айтилишича, ушбу лавозимга тайинлов бўлгунига қадар «Тошшаҳартрансхизмат» бошқаруви раиси вазифасини бажариш Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи А. Жўраев зиммасига юклатилди.

А. Жўраев

Эслатиб ўтамиз, қуйидагилар «Тошшаҳартрансхизмат» фаолияти асосий вазифалари этиб белгиланган:

компания таркибига кирувчи мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона ва ташкилотлар аҳолининг шаҳар йўловчи ташиш транспортининг юқори сифатли хизматларига бўлган эҳтиёжларини мукаммал қондиришига, шунингдек улар ишнинг самарадорлиги ҳамда молиявий барқарорлигини оширишга йўналтирилган фаолиятини мувофиқлаштириш;

йўловчи ташиш хавфсизлигини ва йўловчиларга юксак даражадаги транспорт хизмати кўрсатилишини, жамоат транспорти қатновларида транспорт воситалари ҳаракатларининг бир мақомда бўлишини, белгиланган ҳаракат жадвалларига ва интервалларига риоя этилишини таъминлаш;

ахборот–коммуникасион технологияларини ҳаракат таркибининг навигацион назорат тизимини (GPS) кенг жорий этиш усулида, транспорт воситаларини қайд этувчи электрон терминаллар ўрнатиш, қатнов йўлларида диспетчерлик бошқаруви хизмати даражасини ошириш усулида online режимида ташкил этиш;

транспорт воситаларидан фойдаланишнинг ягона техник сиёсати ва талабларининг жорий этилиши, ҳар томонлама қулай, замонавий транспорт воситаларининг сақланиши, уларни эҳтиёт қилиб, мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан доимий мониторинг олиб бориш, сутканинг турли соатларида йўловчилар оқимини ҳисобга олган ҳолда кўп ўринли ва ўрта сиғимли автобус қатновларини оқилона уйғунлаштириш, транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга сервис хизмати кўрсатилиши инфратузилмасини ривожлантириш;

транспорт корхоналарини юқори малакали кадрлар билан, биринчи галда ҳайдовчилар таркиби, транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатувчи моҳир усталар билан мажмуалаш, уларнинг малакасини тизимли равишда ошириш, шаҳар йўловчи ташиш транспорти ходимларини моддий ҳамда маънавий рағбатлантиришнинг самарали тизимини жорий этиш.

Мавзуга оид