Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Япония парламентининг Ўзбекистон билан дўстлик лигаси аъзолари билан учрашди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония парламентининг Ўзбекистон билан дўстлик лигаси вакиллари билан учрашди.
Тадбирда ушбу лиганинг қатор аъзолари, жумладан, унинг раиси – Япония Бош вазири ўринбосари, молия вазири Таро Асо иштирок этди.
Парламентлараро алоқалар кўп қиррали Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигига мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.

Икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги алоқалар 1993 йилда ўрнатилган. Япония парламентида Ўзбекистон билан дўстлик лигаси ташкил этилган. Унинг таркибига таниқли сиёсат арбоблари, депутат ва дипломатлар, энг асосийси – мамлакатимизнинг чинакам ва ишончли дўстлари киради.
Мулоқот чоғида мамлакатларимиз амалий ҳамкорлигини кенгайтириш, Ўзбекистон ва Япония халқлари дўстлигини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Парламентлараро форумнинг иккита қўшма мажлиси бўлиб ўтган.
Унинг учинчи мажлисини Тошкентда ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

Мавзуга оид
07:32 / 28.02.2026
Қуёш чақнашлари зилзилани қўзғатиши мумкинми? Япон олимларининг янги гипотезаси
22:40 / 22.02.2026
Онасиз маймунча IKEA компаниясига миллионлаб доллар фойда келтирди
15:28 / 22.02.2026
Ташлаб кетилган маймун боласи интернет юлдузига айланди
08:40 / 09.02.2026