Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон-Қирғизистон чегарасида юз берган низо оқибатида беш киши жароҳатланди
Тожикистонда Қирғизистон билан чегарада содир бўлган низо оқибатида беш киши жароҳатланди. Бу ҳақда Исфара шаҳри маъмурияти вакили маълум қилди.
Аввалроқ Қирғизистон чегара хизмати Тожикистон билан чегарада 200 нафар киши иштирокида низо юз бергани, чегарадош қишлоқлар аҳолиси бир-бирларини тошбўрон қилганини хабар қилганди.
Бишкек низо оқибатида олти киши жароҳатланганлигини маълум қилди. Билдирилишича, воқеага тожикистонликлар томонидан Қирғизистон фуқаросининг калтакланиши сабаб бўлган.
"Бугун эрталаб Боткен туманининг Кўктош қишлоғи аҳолиси Сомониён қишлоғида яшовчи беш фуқарони калтаклаган. Қишлоқ аҳолиси кўктошликларни тўхтатиш учун чиққан, натижада икки томон бир-бирини тошбўрон қилган. Қирғизистон чегарачилари ўқ узишганидан сўнг бизнинг чегарачиларимиз жавоб қайтаришган", - деди Исфара шаҳри маъмурияти вакили.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда вазият барқарорлашган. Жабрланганлар касалхонага ётқизилган.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
18:14 / 28.05.2026