14 декабрь куни Андижон вилояти, Булоқбоши тумани “Чақар” номли майдондаги 2-сонли қидирув қудуғи бурғуланиб, ундан саноат миқёсида газ олишга эришилди. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳозирда ”Андижоннефть” АЖ томонидан “Чақар” майдонидаги ушбу янги бурғуланган 2-сонли газ қудуғини ишга тушириш учун қувурлар ўрнатилмоқда. Қувурлаштириш ишлари якунлангач, Булоқбоши туманидаги яна қўшимча 5 мингта хонадон табиий газ билан таъминланиши кўзда тутилган.

Қудуқдан газ қазиб олиш ҳажми кунлик 200 минг метр кубни ташкил этади.

Ҳозирги кунда "Учтепа нефть ва газ кони"даги 13-сонли қудуқда ҳам бурғулаш ишлари давом эттирилмоқда.

Маълумот берилишича, аввалроқ Учтепа қишлоғида жойлашган “Учтепа нефть ва газ кони”нинг 12-сонли газ қудуғидан саноат миқёсида газ олингани натижасида туманнинг 5 мингта хонадони табиий газ билан таъминланган.