Ўзбекистон | 18:59 / 20.12.2019
51161
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Mobiuz’дан автомобиль ютиб олинг!

Фото: Mobiuz

Mobiuz мобил оператори абонентлари атиги 30 минг сўм сарфлаб, 15 та автомобилдан бирини ютиб олишлари мумкин.

2019 йил ҳам охирлаб бормоқда. Келаси йилда автомобиль харид қилишни ният қилаётган, орзу-ҳаваслар билан юрган юртдошларимиз талайгина. «AvtoMOBI» акцияси иштирокчисига айланиб, автомобиль ҳақидаги орзу-умидларингизни рўёбга чиқариш имконига эгасиз. 14 та Nexia-3 автомобили ҳамда супер соврин – Malibu-2 ўз эгаларини кутмоқда! Оддий ҳаракатни амалга ошириб, автомобилга даъвогарлар қаторига қўшилишингиз мумкин!

Хусусан, янги абонентлар Mobiuz’нинг ойига камида 30 минг сўм абонент тўловига эга тариф режаларидан бирига уланиб, ютуқли ўйинда қатнашиш учун илк имкониятни қўлга киритишади. Имкониятларни кўпайтириш учун эса махсус «2020 МБ» (*102*2020#) Интернет-тўпламини ёки «2020 дақиқа» (*103*2020#) дақиқалар тўпламларини улаш мумкин. Ҳар бири 30 минг сўм турадиган ушбу тўпламларнинг ҳар бири биттадан имкониятни кўпайтиради.

Mobiuz амалдаги абонентларни ҳам унутгани йўқ! Жисмоний шахслар – компания мижозлари қандай тариф режаларидан фойдаланишларидан қатъий назар юқорида келтирилган тўпламларни хоҳлаганча фаоллаштиришлари ва қатнашчига айланишлари мумкин.

- «AvtoMOBI» акцияси меҳр кўрсатувчи оператор концепцияси асосида ўтказилмоқда. Акцияни қолган фаолликлардан муносиб совринлар, иштирок этишнинг оддий шартлари, ҳар бир абонентга мослиги ажратиб туради. Яна бир муҳим жиҳат – 14 та Nexia-3 автомобили республикамизнинг ҳар битта ҳудудига биттадан тақсимланган. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда истиқомат қилувчи аҳолида ютиш имконияти янада ошади. Асосий соврин эса барча иштирокчилар ўртасида ўйналади, - дея изоҳ берди Mobiuz тижорат директори Лола Филатова.

Ютиш учун имкониятларни 2020 йилнинг 2 февралигача тўплаш мумкин. Шундан сўнг ҳар бир имкониятга ноёб ID-код белгиланади. Масалан, абонентда 10 та имконият бўлса, ID-код кодлар ҳам шунча бўлади. 2020 йилнинг 14 февралида эса совринларни ютган бахтли 15 та инсон аниқланади.

Йиллаб автомобилга пул тўплаш, кредит ёки лизинг олишга ҳаракат қилиш, кейин яна узоқ муддат уларни тўлаш мумкин. Бошқа, жуда осон йўли эса «AvtoMOBI» акциясида қатнашиш ва орзу қилган автомобилингизга эга бўлишдир. Сиз қайси йўлни танлаган бўлардингиз?

«AvtoMOBI» акцияси бўйича батафсил маълумот компания сайтида жойлаштирилган: mobi.uz/uz/discounts/discounts/20286/.

Mobiuz янгиликларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

Telegram: t.me/MOBIUZuzb

Facebook: fb.com/mobiuz.uzbekistan

Instagram: instagram.com/mobiuz.uzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид