Москва марказида, Федерал хавфсизлик хизмати жойлашган Лубянка кўчасида номаълум кимса Калашников автоматидан ўт очди. Бу ҳақда “РБК” нашри Baza телеграм-каналига таяниб хабар берди.
Таъкидланишича, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар ҳақида маълумот бор. “РБК”нинг Москва ички ишлар бош бошқармасидаги манбалари отишма юз берганини тасдиқлашган. Улардан бирининг таъкидлашича, отишма вақтида бир киши ҳалок бўлган, бошқаси эса бир яраланган борлигини маълум қилган. Mash ва Baza каналларининг таъкидлашича, отишма вақтида ФХХ ходими яраланган. 112 телеграм-каналининг хабар беришича, отишмада Федерал қўриқлаш хизматининг 3 ходими ҳалок бўлган.

















