Ўзбекистон Президенти матбуот хизматининг хабарига кўра, тузилмага аъзо давлатлар етакчилари МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашиши кутилмоқда.
Ҳамдўстликнинг октябрь ойида ўтган Ашхобод саммитида қабул қилинган қарорга мувофиқ, 2020 йилнинг 1 январидан МДҲда Ўзбекистон Республикаси раислик қилади.












