18:54 / 23.12.2019
0
17760

Россия Премьер-лигасида яна бир ўзбекистонлик футболчи пайдо бўлиши мумкин

Фото: Tribuna.uz

Тошкентнинг «Локомотив» клуби яримҳимоячиси Жамшид Искандеров Россия Премьер-лигасида фаолият бошлаши мумкин. Бу ҳақда Sportbox.ru сайти хабар бермоқда.

«Ўзбекистон миллий жамоаси сафида 22 ўйинда майдонга тушган футболчига Россия Премьер-лигасининг бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда. 

Жамшид Россия Премьер-лигасига кўчиб ўтса, Элдор Шомуродов («Ростов»), Виталий Денисов («Рубин»), Вадим Афонин («Оренбург»)дан кейинги жорий йилги чемпионатдаги ўзбекистонлик 4-футболчи бўлади. Шунингдек, Искандеровга Қатар клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда» - дея ёзилади манбада. 

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли Жамшид Искандеров 2019 йил бошида «Пахтакор»дан «Локомотив» сафига ўтганди. «Темирйўлчилар» сафида бир мавсумда 26 ўйинда 6 гол ва шунча голли узатмага муаллифлик қилди. Осиё чемпионлар лигасида ҳам 6 ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та голли пасни амалга оширди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top