Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокурор: 277 мингта ҳолатда гипс қилиш учун тиббиёт гипси ўрнига 351 тонна қурилиш гипсидан фойдаланилган
Фото: Dreamstime
Бош прокуратурада соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида коррупция ҳолатлари ҳамда уларни келтириб чиқараётган шарт-шароитларни муҳокама қилишга бағишланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда республика бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев маъруза қилди.
«Эътиборингизни, яна бир масала – тиббиёт гипсидан фойдаланиш аҳволига қаратмоқчиман. Маълумки, инсон суякларининг синишини даволашда тиббиёт гипсидан фойдаланилади.
Ўрганишлар, тиббиёт муассасаларида қонун талаблари бузилиб, сўнгги икки йилда 277 мингта ҳолатда гипс қилиш учун тиббиёт гипси ўрнига 351 тонна қурилиш гипсидан фойдаланилганлигини кўрсатди. Хусусан, Фарғонада 30, Бухорода 33, Тошкент вилоятида 35, Наманганда 36, Қашқадарёда 38, Самарқандда 43 ва Тошкент шаҳрида 48 тонна қурилиш гипсидан фойдаланилган.
Қурилиш гипсини қўллаш, ўз вақтида, беморларда жароҳат олган суякнинг силжиши, гипс қўйилган соҳа терисининг шилиниши, тери аллергияси каби салбий оқибатларни келтириб чиқаради.
Шундай бўлса-да, республикада тиббий гипс ишлаб чиқарувчи биронта корхона ташкил этилмаган, вазирлик эса, бундай ташаббус билан чиқмаган», - деди Ниғматилла Йўлдошев.
Мавзуга оид
20:29 / 16.10.2025
Путин Ўзбекистон бош прокурорини «Дўстлик» ордени билан тақдирлади
17:24 / 06.09.2025
Ўтган йили 900 мингга яқин иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилган — Бош прокурор
15:24 / 27.08.2025
Бош прокурор, ички ишлар вазири ва мудофаа вазирининг унвонлари оширилди
16:40 / 14.01.2025