Марказий сайлов комиссиясининг 25 декабрь кунги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига мувофиқ, парламент қуйи палатасига сайлов якунлари кўриб чиқилди ва 125та сайлов округида сайланган депутатлар рўйхатга олинди.
Жумладан:
- ЎзЛиДеП – 42 нафар;
- «Миллий тикланиш» – 34 нафар;
- «Адолат» – 20 нафар;
- ХДП – 18 нафар;
- Экопартия – 11 нафар.
Блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг аниқлик киритишича, жорий йилда 43 нафар амалдаги депутат номзоди қайта қўйилганди. Шулардан 36 нафари (83 фоизи) қайта сайланди.
5 нафари такрорий овоз беришга қолган (шундан 2 нафари техник хатолик учун). Такрорий овоз беришга қолган амалдаги депутатлар:
- Акрамова Зулайҳо — 33-Дўстлик округи (ХДП)
- Қодиров Алишер — 36-Пахтакор округи («Миллий тикланиш»)
- Шадмонов Адҳам — 56-Регистон округи (ЎзЛиДеП)
- Пардаев Азамат — 67-Паст Дарғом округи («Миллий тикланиш»)
- Хўжаева Мавлуда — 102-Яйпан округи (ЎзЛиДеП)
Амалдаги депутатларнинг фақат 2 нафари қайта сайлана олмаган. Таққослаш учун, 2014 йилда 26 нафар амалдаги депутатнинг 25 нафари қайта сайланганди.
Халқаро матбуот маркази томонидан парламентга сайланган 125 нафар депутат рўйхати эълон қилинди:















































