Қозоғистон йўлларида бир ҳафта ичида 39 киши ҳалок бўлди
Ўтган ҳафта Қозоғистондаги автомобил йўлларидаги тирбандликларда ёмон об-ҳаво сабабли 1000 дан кўпроқ машина қолиб кетган, 104 та йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Уларда 39 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Қозоғистон ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаев ҳукумат мажлисида маълум қилган.
“Об-ҳаво шароити сабабли йўллардаги вазият мураккаб бўлди. 11 та вилоятда, жумладан Туркистон, Олмаота, Қарағанда, Манғистау, Қўстанайда йўллар ёпилди. 16 декабрдан 22 декабргача мамлакатда 104 та ЙТҲ қайд қилиниб, унда 39 киши ҳалок бўлган, 158 киши тан жароҳати олган. Йўллардаги вазиятга об-ҳаво шароити: ҳароратнинг нол даражагача кескин исиб кетиши, бунинг оқибатида яхвонлик ҳосил бўлиши, туман сабабли кўришнинг пасайиши, ёмғир ва қорлар таъсир қилган”, деб маълум қилган вазир.
Тургумбаевнинг айтишича, ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги огоҳлантиришларга қарамай, кўплаб ҳайдовчилар носоз, ёзги шиналардаги машиналарда айланма йўллар билан қатнов ёпилган хавфли йўлларга чиқишган.
Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин шу муносабат билан вилоятлар ҳокимларига, саноат ва инфратузилмавий ривожланиш ҳамда ички ишлар вазирликларига ҳамда мутасадди ташкилотларга қозоғистонликларнинг йўллардаги хавфсизлигини таъминлашга кўрсатма берган.
Мавзуга оид
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024